Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
BioDrone, PH Balance Stones

BioDrone

Гумик ва фулвик кислоталар комплекси

BioDrone – гумик ва фулвик кислоталарнинг консентрацияланган комплекси, организмни ҳужайра даражасида ҳимоя қиладиган ва тиклайдиган витамин ва минераллар манбаи.

BioDrone – фаол ҳаётга мослашиш ва тана мувозанатини тиклаш.

BioDrone – табиат ўзи яратган табиий маҳсулот бўлиб, ернинг юрагидан чиққан қувват ва энергия ҳисобланади.

Соф вазни: 56 мл = 2 мл.ли 28 та монодоза

Бир марталик қўллаш нархи: 69,6 руб.

1950
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

BioDrone танадаги асосий жараёнларни бошлайди:

– иммунитетни тиклпйди,
– стрессоусга қарши таъсирга эга,
– тери, соч ва тирноқлар ҳолатини яхшилайди,
– ҳимоя хусусиятини оширади,
– кескин иқлим ўзгаришига, жисмоний ва руҳий стрессга мослашиш,

– токсин ва аллергенларни чиқариб ташлайди,
– кислота-рН балансини тартибга солиш ва сақлаш,

– ошқозон-ичак трактининг фаолиятини нормаллаштиради.

BioDrone ФАОЛ КОМПОНЕНТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

Гумик кислоталар:

– иммунитет тизимини мустаҳкамлайди,
– организмнинг умумий яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади,
– стрессни камайтиради,
– эрта қаришнинг олдини олади.

 Фулвик кислоталар:

– ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини оширади,

– ҳужайраларга энергия етказиб беради

– тана ҳужайралари орасидаги метаболизмни рағбатлантиради,

– ҳужайралардан шлакларини чиқариб ташлайди,
– фойдали микрофлора ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

Кимлар учун?

  • Кўп ишлайдиган ва чарчоқни камайтиришни хоҳлаётганлар учун.
  • Тез-тез саёҳат қиладиган ва иқлим ва вақт зоналарига тезда мослашишни истаганлар учун.
  • Стрессга дучор бўлган ва организмни қайта тикламоқчи бўлганлар учун.
  • Спорт билан шуғулланадиган ва натижаларни кўпайтирмоқчи бўлганлар учун.
  • Тез-тез касал бўлиб турадиган ва иммунитетни мустаҳкаламоқчи бўлганлар учун.
  • БФҚ таъсирини кучайтирмоқчи бўлганлар учун.
  • Технологиялар.
    Қаттиқ жисмлар кимёси ва механокимё институти (Россия Фанлар академиясининг Сибир филиали) билан яқин ҳамкорликда кимёвий моддаларни механик фаоллаштириш учун махсус технология ишлаб чиқилган. Институт халқаро GMP + (Good Manufacturing Practice) талабларига жавоб беради. Мазкур фаоллаштириш технологияси туфайли BioDrone маҳсулотининг ўнлаб марта кўп функционал фаол гуруҳлари бўлиб, улар маҳсулот хусусиятлари масъул ҳисобланади ва бу хусусиятларни кучайтириб боради. Қаттиқ жисмлар кимёси ва механокимё институти тармоқ компаниялардан фақат NL билан ҳамкорлик қилади!
  • Хомашё.
    Сифат ва хусусиятлар жиҳатидан бир нечта хомашё турларини ўрганиш жараёнида Канск-Aчинск конининг Переясловский қисмидаги хомашёларга эътибор қаратилди. Ҳар бир хомашё партияси ва тайёр маҳсулот лабораторияларда синовдан ўтказилади, синов баённомалар билан тасдиқланиб, эълон қилинган сифат миқдорий хусусиятларга жавоб беради.
  • Концентрация.
    BioDrone таркибида ўзга экстрактлар йўқ. Гумик ва фулвик кислоталарининг юқори консентрацияси туфайли битта монодоза атиги 2 мл.га тўғри келади.
  • Тажамкорлик.
    BioDrone маҳсулотининг 1 дозаси, унинг барча афзалликлари (кислота концентрацияси, таркибий софлиги ва қулай қадоқланганлиги) билан бир қаторда, у янада тежамкор, яъни битта доза нархи аналог нархидан паст ёки бир хил бўлади.
  • Қулай қадоғланган.
    Бир стакан сув учун 1 та монодоза. BioDrone қадоғи иш ёки сафарга олиб кетиш учун қулай.
  • Нейтрал таъм ва хид.

Гумик ва фулвик кислоталар комплекси, натрий бензоат (консервант).

Қўллаш усули: Хона ҳароратида 1 та монодозни 1 стакан сув ёки нордон бўлмаган ичимликда эритиб олинг. Кунига битта монодозани эрталабки нонуштадан 30 дақиқа олдин ёки овқатдан 2 соат кейин қабул қилинг. Овқатланиш пайтида ёки куннинг бошқа вақтида қўллаш салбий оқибатларга олиб келмайди.

Йил давомида қўллаш курсларига чекловлар йўқ, уни доимий равишда қабул қилишингиз мумкин.

BioDrone БФҚ таъсирини кучайтиради, чунки гумик ва фулвик кислоталар ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини оширади, шунинг учун ҳам биз озуқа моддаларини ҳужайраларга етказиб бериш ҳақида гапиряпмиз, яъни Greenflash БФҚ янада самарали ишлайди. БФҚдан фойдаланишда, қўллаш усули одатдагидек бўлади.

Герметик ёпилган истеъмол тарасида 0 °C дан +25 °C гача ҳароратда, қуёш нури тушмайдиган жойда, иссиқ бўлмаган жойда сақлансин. Болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланг! Пакетни очгандан сўнг, икки ой ичида фойдаланинг. Яроқлилик муддати: ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 2 йил.

 

Тез-тез бериб туриладиган саволларга жавоблар

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз