Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
BioDrone, PH Balance Stones

PH Balance Stones, black

Сувнинг ишқорий даражасини тушириш учун комплект (қурилма + картриж), қора ранг

PH Balance Stones — мазкур қурилма:

  • сувнинг pH кўрсаткичини нормаллаштиради;
  • сув структурасини яхшилайди;
  • сувга салбий оксидловчи-тикловчи потенциал беради;
  • сувни филтрлаб, минераллар билан тўйинтиради.

Табиатда сувни бойитишнинг табиий механизми мавжуд: тоғ сувлари тепадан пастга оқиб тушиб, тошлар билан ўзаро алоқага киради. Шу сабабли, сув салбий оксидловчи-тикловчи потенциалини (ОТП) олиб, ишқорланади. Бундай сув инсон танаси томонидан осон сўрилади. Биз бу жараённи PH Balance Stones тўпламида яратдик.

TRUE WATER

Сизнинг сувингиз. Сизнинг ҳаётингиз. Сизнинг танловингиз.

Қурилма ҳажми: 650 мл

Картрижнинг соф вазни: 40 г

Қурилма ХХР ишлаб чиқарилган

Картридж Россияда ишлаб чиқарилган

3700
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

PH Balance Stones сувнинг ишқорий даражасини туширадиган комплект: 1) сувнинг pH даражасини туширадиган қурилмадан ва 2) сувнинг pH даражасини туширадиган картриждан иборат.

TRUE WATER ишқорланган суви қандай хусусиятларга эга?

  • Организмнинг ишқорий мувозанатини ҳужайра даражасида нормаллаштиради.
  • Ҳужайраларнинг қариш жараёнини секинлаштиради.
  • Тананинг ҳимоя функцияларини тиклайди.
  • Токсинларни чиқаради.
  • Эркин радикалларни йўқотади.
  • Жисмоний ва ақлий зўриқишдан кейин кучнинг тез тикланишига ёрдам беради.
  • Тўғри овқатланишнинг муҳим компоненти.
  • Калия, калций, магний, натрий ва рухнинг табиий манбаи.

Картриж таркиби 100 % табиий:

Цеолит — сувни филтрлайдиган табиий минерал бўлиб, унинг pH ни яхшилаб, тананинг ички муҳитида физиологик параметрларни мувофиқлаштиради.

Шунгит — табиий филтр бўлиб, сув структурасини ўзгартириб, унинг оксидловчи-тикловчи потенциалини яхшилайди. Бундай сув тирик ҳужайранинг суюқ муҳитига яқин бўлиб, организм томонидан осон ўзлаштирилади.

Қайроқ тош — тана ҳужайраларида энергия алмашинуви самарадорлигига таъсир қилувчи минерал бўлиб, қайта тиклаш жараёнларини барқарорлаштиради.

Кумуш — қимматбаҳо металл бўлиб, ўзининг антисептик хусусияти билан машҳур (вирусга қарши, бактерицид ва фунгицид).

Магний — Кўпгина тана тўқималарида мавжуд бўлган ҳаётий элемент. 300 га яқин биокимёвий жараёнларда қатнашади: масалан, мушак ва асаб функцияларини, иммунитет тизимини ҳамда суяк тўқималарининг структурасини мустаҳкамлайди.

Кимлар учун?

  • Тўғри яшашга одатланганлар учун.
  • Экологик тоза ва ихтиёрий истеъмолни хоҳлаганлар учун.
  • Оддий сувдан кўра кўпроқ нарсани ичишни истаганлар учун.
  • Ўзининг ичимлик суви ҳақида қайғурадиганлар учун.
  • Қулай ва замонавий — қурилма ихчам ва енгил. У ҳар доим керакли вақтда қўл остингизда бўлади.
  • Тежамкор — 1 қурилма + 1 алмаштирилувчи картриж сизга 6 ой давомида премиум даражадаги шишага солинган ишқорли сувни тежаш имконини беради.
  • Экологик тоза — Қурилма пластик идишларни ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитга етказиладиган зарарни камайтиради. 1 қурилма - йилига ишлаб чиқариладиган 42 кг пластмасса ўрнини босади. Шишанинг таркибида BPA-free пластик мавжуд бўлиб, мутлақо зарарсиз ва токсик эмас.
  • Универсаллилик — TRUE WATER чой, қаҳва, смузи ва ҳоказоларни тайёрлашда ишлатилиши мумкин, шунингдек BioDrone ва БФҚ ни истеъмол қилишда қўл келади.

Қурилма: Eastman Tritan™ BPA-free, АВS пластик материалидан тайёрланган хўжалик маиший аҳамиятга эга идиш бўлиб, таркиби зангламайдиган пўлат, силикон, полиэстердан иборат.

Картриж: таркибида кумуш бўлган табиий цеолит, гранулали магний, шунгит, қайроқ тош.

Қўллаш: картриж таркибини қурилма контейнерига жойлаштиринг, сув билан яхшилаб ювиб ташлаб, қопқоғини маҳкам қилиб ёпинг. Қурилмага ичимлик сувини қуйиб, 15-20 дақиқага қолдиринг.

Aгар қурилма 14 кундан ортиқ ишлатилмаса, картрижни оқава сув остида ювиб, хона ҳароратида қуритиш тавсия этилади.

Картрижни тиклаш усули: 100 мл хона ҳароратидаги сувда 1 чой қошиқ озиқ-овқат лимон кислотасини суюлтириб, картриджни эритма ичига 1-2 дақиқага ботириб қўйинг. Оқава сувда яхшилаб чайиб ташланг. Картриж кейинги фойдаланиш учун тайёр. 20 кунда бир марта тиклаш тавсия этилади.


Сақлаш шартлари: ишлатилмайдиган картриджни герметик ёпилган идишда 0 дан +25 ° C гача ва нисбий намлиги 75% дан кўп бўлмаган ҳароратда, қуёш нури тушмайдиган, иссиқ ва ҳар хил ҳидлардан узоқ жойда сақланг.

Эҳтиёткорлик чоралари: Картрижни ейилмасин, болалар қўли етмайдиган жойда сақланг, қиздирманг, қуёш нури тўғри тушмаслигини таъминланг, хона ҳароратида очиқ олов манбалари, ўткир ҳидли моддалардан узоқ жойда қуритилсин.

Яроқлили муддати: Кафолатланган сақлаш муддати - ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 5 йил. Картрижни ишлатиш муддати —  6 ой.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз