Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Be loved. Be smart

Намлантирувчи мицелла суви

Барча турдаги тери учун

Мицелла сув нафақат юзни самарали тозалайди, балки эҳтиёткорона парваришни ҳам таъминлайди. Табиий намлантирувчи ингредиентлар (натрий гиалуронат, узум ва зайтун уруғи, алоэ экстракти) тери қуриши ва тортилиб қолишини йўқ қилади. Бамбук суви шахсий коллаген ишлаб чиқарилишини тиклайди, у терига эластиклик ва таранглик бағишлайди. Терингизни мукаммал тозалаб, намлайди!

Кундалик фойдаланиш учун тўғри келади

Барча турдаги тери учун

200 мл

Россияда ишлаб чиқарилган

Ҳайвонот маҳсулотлари 0%, SLS, SLES, DEA ва минерал мойлар йўқ

890

Мицелла суви терини макияж ва кирдан эҳтиёткорона ва самарали тозалаб, тозалик ва қулайлик ҳиссини бағишлайди. Мицелла тери остидан ёғ, чанг ва токсинларни тортиб чиқариб, улардан тозалайди, косметикани тез эритиб юборади. Фойдали компонентлар терини намлик билан тўйинтириб, эластиклик ва табиий гўзаллигини асрайди.

Бамбук суви таркибида катта миқдорда кремний борлиги туфайли катта ёшда учрайдиган тери тургори камайиб кетишига қарши таъсирга эга бўлиб, табиий коллаген ишлаб чиқарилишини тиклайди ва терига эластиклик ва таранглик бағишлайди. 

Зайтун мойи макияж артиб ташлаганидан кейин терини мукаммал тозалайди ва шу билан бирга юмшатади, бунинг натижасида терининг табиий таранглиги, эластиклиги ва ёшлиги узоқ вақт сақлаб қолинади.

Гиалурон кислотаси эпидермиснинг барча қатламларини намлик билан таъминлаб, озуқа моддалари ва компонентларининг терига чуқур кириб боришига ёрдам беради, унинг структурасини яхшилайди, шунингдек катта ёшда учрайдиган ўзгаришларни секинлаштиради.

Ҳайвонот маҳсулотлари 0%, SLS, SLES, DEA ва минерал мойлар йўқ.

Фаол компонентлар: бамбук суви, зайтун мойи, гиалурон кислотаси, узум уруғи ёғи, алоэ барги экстракти, сули аминокислоталари, пантенол.

Таркиби: BAMBUSA (BAMBOO) WATER (AQUA* (AND) PROPYLENE GLYCOL (AND) BAMBUSA ARUNDINACEA LEAF EXTRACT* (AND) POTASSIUM SORBATE (AND) SODIUM BENZOATE), SODIUM HYALURONATE, OLEA EUROPAEA FRUIT OIL*, PEG-7 GLYCERYL COCOATE, PEG-40 HYDROGENATED CASTOR OIL*, SODIUM PCA (AND) AQUA*, VITIS VINIFERA (GRAPE) SEED OIL*, SODIUM LAUROYL OAT AMINO ACIDS*, POLYSORBATE 20, GLYCERIN*, PANTHENOL, ALOE BARBADENSIS LEAF EXTRACT*, PHENOXYETHANOL (AND) ETHYLHEXYLGLYCERIN, CAPRYLYL/CAPRYL GLUCOSIDE, FRAGRANCE, LINALOOL, BENZYL SALICYLATE.

*Келиб чиқиши табиий бўлган компонентлар.

Косметик салфеткага оз миқдордаги мицелла сувини қуйинг. Кўз қовоқлари, юз ва бўйиндан макияжни эҳтиёткорона артиб ташланг. Сув билан ювиб юборинг.

Махсулот хақида изохлар Намлантирувчи мицелла суви

Сизнинг жойлашувингиз