Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Be loved. Be smart

Чуқур намлайдиган мист-тоники

Барча турдаги тери учун

Бамбук сувига асосланган енгил ва терини юмшатувчи мист-тоники терини тозалаш жараёнини самарали якунлайди. Тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, намлайди, тонусини яхшилайди ва кейинги парваришга тайёрлайди.

Воситанинг ўсимлик экстрактлари, гиалурон кислотаси ва сув ўтлари экстрактларига асосланган юмшоқ формуласи юз терисини эҳтиёткорона парвариш қилади, шу билан бирга табиий намланиш даражасини сақлайди. Терига қулайлик ҳиссини қайтаради, текислайди ва узоқ вақт давомида намлайди.

Кундалик фойдаланиш учун тўғри келади

Барча турдаги тери учун

200 мл

Россияда ишлаб чиқарилган

Ҳайвонот маҳсулотлари 0%, SLS, SLES, DEA ва минерал мойлар йўқ

890
!Маҳсулотга олдиндан буюртма бериш мумкин. Сиз ҳозир буюртма бериб, офисга етказилганидан сўнг олишингиз мумкин бўлади. Буюртмангингизни офисга етиб келиш таҳминий муддати 28.12.2021.

Мист-тоник терини асосий парвариш босқичига тайёрлайди, эпидермиснинг барча қатламларини тинчлантиради, намлайди ва эластиклигини асрайди. Эпидермиснинг чуқур қатламларига фаол моддаларни етказиб бериб, ҳужайраларнинг янгиланишини рағбатлантиради, терининг ташқи ҳолатини яхшилайди, унга соғлом порлашни қайтаради.

Ноёб бамбук суви - кремний манбаи бўлиб, терини мустаҳкамлайди ва тусини яхшилайди, қариши билан боғлиқ биринчи белгиларнинг олдини олади.

Гиалурон кислота эпидермиснинг барча қатламларини намлайди, озуқа моддалари ва компонентларнинг чуқур кириб боришига ёрдам беради, терининг структурасини яхшилайди, ёш билан боғлиқ ўзгаришларни секинлаштиради.

Ирландия қизил сув ўтларининг экстракти ёшартирувчи таъсирга эга бўлиб, намлик йўқотилишини камайтиришга, ҳимоя хусусиятларини кучайтиришга, терининг нотекис ранги ва текстурасини тўғирлашга ёрдам беради.

Цилиндрсимон императа экстракти — бу воситанинг яна бир намлантирувчи агенти бўлиб, эпидермиснинг ташқи қатламини узоқ муддатли гидрациясини таъминлайди, бу эса ўз ўрнида терини сезиларли даражада ёшартиради.

Ҳайвонот маҳсулотлари 0%, SLS, SLES, DEA ва минерал мойлар йўқ.

 

Фаол компонентлар: бамбук суви, цилиндрсимон императа экстракти, спаржа экстракти, спирулин экстракти, Ирландия қизил сув ўтларининг экстракти, хлорелла экстракти, гиалурон кислотаси, пантенол, трегалоза.

Таркиби: BAMBUSA (BAMBOO) WATER (AQUA* (AND) PROPYLENE GLYCOL (AND) BAMBUSA ARUNDINACEA LEAF EXTRACT* (AND) POTASSIUM SORBATE (AND) SODIUM BENZOATE), IMPERATA CYLINDRICA ROOT EXTRACT*, ASPARAGUS OFFICINALIS EXTRACT*, SPIRULINA EXTRACT*, CHONDRUS CRISPUS (CARRAGEENAN) EXTRACT*, CHLORELLA VULGARIS EXTRACT*, SODIUM HYALURONATE, PANTHENOL, GLYCERIN*, PHENOXYETHANOL (AND) ETHYLHEXYLGLYCERIN, SODIUM PCA (AND) WATER*, TREHALOSE, DECETH-7 (AND) PEG-40 HYDROGENATED CASTOR OIL* (AND) PPG-26-BUTETH-26 (AND) WATER*, FRAGRANCE, BENZYL SALICYLATE, LINALOOL.

*Келиб чиқиши табиий бўлган компонентлар.

Мист-тоникини 15–20 см масофада олдиндан яхшилаб тозаланган терига  сепинг.

Махсулот хақида изохлар Чуқур намлайдиган мист-тоники

Сизнинг жойлашувингиз