Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Be loved. Be smart

Бамбукли эксфолиатор-скраби

Барча турдаги тери учун

Бамбук сувига асосланган эксфолиатор-скраби терини текис, кучлироқ ва порлоқ қилади. AHA ва BHA кислоталари комплекси, шунингдек, бамбук ва кўмир кукунлари терига эҳтиёткорона кимёвий ва механик таъсир кўрсатади. Скраб қуриган тери зарраларини мулойим тозалаб, тери юзасини текислайди, терининг кўринишини яхшилаган ҳолда, концентрацияланган зардоб ва ниқобларни суртишга тайёрлайди.

Терининг турига қараб ҳафтасига 1-2 марта ишлатиш тавсия этилади.

Барча турдаги тери, шу жумладан сезувчан терига ҳам мос келади.

50 мл

Россияда ишлаб чиқарилган

Ҳайвонот маҳсулотлари 0%, SLS, SLES, DEA ва минерал мойлар йўқ

890

Скраб, ўлик ҳужайраларни олиб ташлайди, терига чуқур кириб, теридаги кир ва ортиқча ёғни эритади. Терини шикастламасдан эҳтиёткорона тозалаб, полировкалайди. Текстурани текислаб, терини яхшилайди, тешикларни торайтиради ва себорегуляцияни фаоллаштиради.

Бамбук кукуни ўзига хос биологик фаол хусусиятларга эга бўлиб, терини намлайди, витамин ва микроэлементлар билан тўйинтиради, тонини яхшилайди, ҳужайралар янгиланишига ёрдам беради, коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва эҳтиёткорона қириб ташлайди.

Кўмир кукини ортиқча ёғни йўқотиб, терига мат (ялтирамайдиган) тусини беради.

Бамбук суви таркибида катта миқдорда кремний борлиги туфайли катта ёшда учрайдиган тери тургори камайиб кетишига қарши таъсирга эга бўлиб, табиий коллаген ишлаб чиқарилишини тиклайди ва терига эластиклик ва таранглик бағишлайди. 

Гликол кислотаси — ҳақиқий аминокислоталар маликаси ҳисобланади. Молекуласи кичик бўлгани учун кислота эпидермис тўсиғини шикастламай дермиснинг юқори қатламларига киради, терини фаол янгилайди, ҳужайраларни тозалаш жараёнини бошлайди, шунингдек намликни узоқ вақт сақлаб туради.

Салицил кислотаси очиқ комедонларни йўқотиб, тери тешикларини торайишига ёрдам беради, ёғ безларининг фаоллигини пасайтиради.

Ҳайвонот маҳсулотлари 0%, SLS, SLES, DEA ва минерал мойлар йўқ.

 

Фаол компонентлар: бамбук ва кўмир кукунлари, бамбук суви, салицил ва гликол кислоталари, сули экстракти, пантенол, гидролизациялаштирилган буғдой протеинлари.

Таркиби: BAMBUSA (BAMBOO) WATER (AQUA* (AND) PROPYLENE GLYCOL (AND) BAMBUSA ARUNDINACEA LEAF EXTRACT* (AND) POTASSIUM SORBATE (AND) SODIUM BENZOATE), ISOHEXADECANE, CAPRYLYL/CAPRYL GLUCOSIDE, CHARCOAL POWDER*, GLYCOLIC ACID*, SALICYLIC ACID*, GLYCERIN* (AND) AQUA* (AND) AVENA SATIVA (OAT) SEED EXTRACT*, BAMBUSA (BAMBOO) VULGARIS STEM POWDER*, GLYCERIN*, PANTHENOL, PHENOXYETHANOL (AND) ETHYLHEXYLGLYCERIN, HYDROLYZED WHEAT PROTEIN*, HYDROXYETHYL ACRYLATE/SODIUM ACRYLOYLDIMETHYL TAURATE COPOLYMER, XANTHAN GUM*, FRAGRANCE, LINALOOL, BENZYL SALICYLATE.

*Келиб чиқиши табиий бўлган компонентлар.

Кўз атрофига тегмай, намланган, олдиндан тозаланган терига суртинг. Енгил айланма ҳаракатлар билан массаж қилинг. Сув билан ювиб ташланг.

 

Махсулот хақида изохлар Бамбукли эксфолиатор-скраби

Сизнинг жойлашувингиз