Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Be loved. Be smart

SOS-ҳимоя креми

Барча турдаги тери учун

Бамбук сувига асосланган бой текстурали мукаммал крем бўлиб, совуқ мавсумда терини шамол, қор ва совуқдан ҳимоя қилади. Терининг тўсиқ вазифасини кучайтирувчи 6 та ёғлар комплекси тикланиш жараёнида иштирок этиб, қичишиш ва қизаришдан қутилишга ёрдам беради. Aллантоин кучли озиқлантирувчи ва антиоксидант таъсирга эга.

Барча турдаги, жумладан сезувчан терига ҳам мос.

50 мл

Россияда ишлаб чиқарилган

Парабенлар 0 %, минерал мойлар йўқ

1290

Кремнинг бой текстураси терини ташқи муҳит омилларидан мукаммал ҳимоя қилиш, озиқлантириш, майда шикаст ва қурқшашларни йўқ қилишга ёрдам бериб, тон ва текстурани текислашга ва юз терисини қаришини олдини олишга хизмат қилади.

 

Бамбук суви таркибида катта миқдорда кремний борлиги туфайли катта ёшда учрайдиган тери тургори камайиб кетишига қарши таъсирга эга бўлиб, табиий коллаген ишлаб чиқарилишини тиклайди ва терига эластиклик ва таранглик бағишлайди. 

Аргана ёғи ҳақиқатан ноёб бўлиб: 80 фоизга тўйинмаган ёғ кислоталаридан иборат. Терининг янгиланиши ва ёшаришига ёрдам беради, уни таранг ва майин қилади. Ёғ таркибида бўлган кўп миқдордаги Е витамини ҳужайраларни эркин радикалларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Ши ёғи терини юқори даражада намлайди, тусини чиройли қилиб, зарарли УБ нурларидан ҳимоя қилади, терини яхшилайди ва тери қаришининг биринчи белгилари билан курашади.

Марула ёғи терини озиқлантиради, юмшатади ва намлайди, унга чуқур кириб бориб, намлик йўқолишининг олдини олувчи ҳимоя тўсиғини ҳосил қилади.

Манго данагининг ёғи қурқшашни мукаммал даражада йўқ қилади, теридаги майда шикастларни даволашга ёрдам бериб, тирнашишни юмшатиб, тўқималарни чуқур намлайди. Эпидермис соғломлашиб, юмшоқ ва эластик кўринишда бўлади.

Аллантоин кучли антиоксидант хусусиятларга эга бўлиб, юмшатади, намлайди ва тиклайди, яллиғланишга қарши таъсирга эга, тирнашиш ҳолати бўлган терини тинчлантиради.

Парабенлар 0 %, минерал мойлар йўқ

Фаол компонентлар: бамбук суви, аргана, манго данаги, жожоба, ши, баобаб, марула мойлари, гиалурон кислотаси, аллантоин, пантенол, Е витамини.

Таркиби: BAMBUSA (BAMBOO) WATER (AQUA* (AND) PROPYLENE GLYCOL (AND) BAMBUSA ARUNDINACEA LEAF EXTRACT* (AND) POTASSIUM SORBATE (AND) SODIUM BENZOATE), GLYCERYL MONOSTEARATE*, PEG-2 DISTEARATE, POLYSORBATE-20, PEG-40 HYDROGENATED CASTOR OIL*, HYDROXYPROPYL GUAR*, MAGNESIUM SILICATE*, ISONONYL ISONONANOATE, CETEARYL ETHYLHEXANOATE, COCO-CAPRYLATE/CAPRATE, ARGANIA SPINOSA (ARGANA) KERNEL OIL*, MANGIFERA INDICA (MANGO) SEED OIL*, SIMMONDSIA CHINENSIS (JOJOBA) SEED OIL*, BUTYROSPERMUM PARKII (SHEA BUTTER) OIL*, SCLEROCARYA BIRREA (MARULA) SEED OIL*, ADANSONIA DIGITATA (BAOBAB) SEED OIL*, GLYCERIN* , SODIUM HYALURONATE, BORON NITRIDE*, PHENOXYETHANOL (AND) ETHYLHEXYLGLYCERIN, BEESWAX*, TOCOPHEROL*, PANTHENOL, ALLANTOIN*, FRAGRANCE, LINALOOL, BENZYL SALICYLATE.

*Келиб чиқиши табиий бўлган компонентлар.

Зарур бўлганда кўз атрофига тегмай, қуруқ ва олдиндан тозаланган юзга суртинг. Кўчага чиқишдан камида 30 дақиқа олдин қўлланг.

Махсулот хақида изохлар SOS-ҳимоя креми

Сизнинг жойлашувингиз