Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Be loved. Be smart

Витаминловчи 2-таси-1 зардоб-пленка

Барча турдаги тери учун

Таркибида бой микроэлементлар тўплами бўлган 2-таси-1 вазнсиз икки фазали витаминли зардоб тери гўзаллиги ва ёшлиги концентратидир. Aралашганда энгил кўпикка айланади.

Зардоб таркибидаги бамбук суви ва денгиз дуналиелласи кучли антиоксидантлар бўлиб, эркин радикалларни тўхтатиб, терининг қаришини секинлаштиради ва уни янгилайди.

Ишлаб чиқилган эксклюзив SPVA® * комплекси ҳужайраларни қайта тиклаш жараёнини бошлайди, мимик линияларни камайтиришга ёрдам беради. Денгиз фенхел экстракти терида намликни сақловчи липидларнинг ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Е витамин оксидланиш жараёнларини олдини олади, қайта тиклайди, anti-age таъсирга эга бўлиб, юз рангини яхшилайди.

Ҳар қандай терига кундалик қўллаш учун мос.

*NL нинг эксклюзив ишланмаси

30 мл

Россияда ишлаб чиқарилган

Парабенлар 0 %, минерал мойлар йўқ

1490

Ҳужайралардаги энергияни тўлдиради, чарчоқ белгиларини йўқотади, терини озиқлантиради, юмшатади ва тикланиш жараёнини тезлаштиради. Aжинларнинг биринчи белгилари билан курашади, тери ҳолатини яхшилайди, эластиклигини тиклаб, атроф муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади. Терига порлоқ кўриниш бағишлаб, рангини ва структурасини сезиларли даражада текислайди.

Зардоб икки компонентдан: крем ​​ва гелдан (асос ва фаоллаштирувчи) иборат. Уларни кафтингизда бирлаштириб, терига осонликча суртиладиган нозик кўпикка эришасиз. Восита ёғли ялтираш ва ёпишқоқлик ҳиссини қолдирмай терига тез сўрилади.

Бамбук суви таркибида катта миқдорда кремний борлиги туфайли катта ёшда учрайдиган тери тургори камайиб кетишига қарши таъсирга эга бўлиб, табиий коллаген ишлаб чиқарилишини тиклайди ва терига эластиклик ва таранглик бағишлайди. 

SPVA® — ноёб комплекс бўлиб, ҳужайра тикланишини фаоллаштиради, таркибида тўрт гуруҳ ингредиентлар (32 та фаол моддалар) мавжуд:

  • S гўзаллик суперфудлари — тери учун фойдали моддалар концентрацияси (авокадо, киноа, австралия олхўриси, матча чойи, асая меваси, бодом);
  • P пре- и пробиотлар — соғлом микробиом ва тери иммунитети (glucooligosaccharides (GOS), β-fructooligosaccharides (FOS), Lactobacillus probiotic bacteria);
  • V витаминлар — тонус ва антиоксидантли эффект (В3, В5, В6, Е, С);
  • A аминокислоталар — фойдали моддаларни ташувчи-транспортёрлар (глютамин кислотаси, аргинин, лизин, валин, глицин, изолейцин, треонин, гистидин, метионин, аспарагин кислотаси, лейцин, серин, пролин, аланин, фенилаланин, тирозин, цистеин, триптофан).

Денгиз дуналиелласи — пуштиранг гўзаллик сув ўти. β-каротиннинг табиий манбаи — кучли антиоксидан бўлиб, тери қаришининг барча жараёнларини секинлаштиради.

Денгиз критмуми экстракти тери структурасини мустаҳкамлайдиган ва намлик йўқолишининг олдини оладиган липидлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Денгиз критмумининг илдиз ҳужайралари қаришга қарши кучли восита бўлиб, коллаген ва эластин синтезини жадал рағбатлантиради. Эпидермиснинг базал қатламида ҳужайралар бўлинишини тезлаштириб, ажинларни текислайди.

Узум барглари мойи — ёш билан боғлиқ тери ўзгариши олдини олишда самарали ҳисобланади. Таркибида антиоксидантлар бўлгани сабабли эрта сўнишнинг олдини олади ва коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Ёғ тери ҳолатини яхшилайди, веноз капиллярларни мустаҳкамлаб, қон томирларнинг эластиклигини оширади ва уларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради. Ёғ таркибидаги танинлар қон томир деворидаги коллагенни ҳимоя қилади ва қон айланишини яхшилайди.

Женшен экстракти коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва қон айланишини яхшилайди. Терини янгилайди, бактерицид таъсирга эга бўлиб, ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Терини юмшатади, ҳолатини яхшилаб, тинчлантиради. Озуқа моддаларининг яхшироқ ўзлаштирилишини рағбатлантиради, тери қаришини секинлаштиради.

Парабенлар 0 %, минерал мойлар йўқ

Фаол компонентлар:  SPVA® комплекси, бамбук суви, денгиз дуналиелласи — пуштиранг гўзаллик сув ўти, денгиз фенхели (денгиз критмуми экстракти), женшен экстракти, узум барглари мойи, Е витамини.

Таркиби:

Асоси: BAMBUSA (BAMBOO) WATER (AQUA* (AND) PROPYLENE GLYCOL (AND) BAMBUSA ARUNDINACEA LEAF EXTRACT* (AND) POTASSIUM SORBATE (AND) SODIUM BENZOATE), (ALPHA-GLUCAN OLIGOSACCHARIDE*, POLYMNIA SONCHIFOLIA ROOT JUICE*, MALTODEXTRIN*, LACTOBACILLUS, NIACINAMIDE*, CALCIUM PANTOTHENATE, SODIUM ASCORBYL PHOSPHATE, TOCOPHERYL ACETATE*, PYRIDOXINE HCL, SODIUM STARCH OCTENYLSUCCINATE, SILICA*, AQUA*, BUTYLENE GLYCOL, 1,2-HEXANEDIOL, ETHYLHEXYLGLYCERIN, GLUTAMIC ACID*, ASPARTIC ACID*, ARGININE*, LEUCINE*, LYSINE*, SERINE*, VALINE*, PROLINE*, GLYCINE*, ALANINE*, ISOLEUCINE*, PHENYLALANINE*, THREONINE*, TYROSINE*, HISTIDINE*, TRYPTOPHAN*, CYSTEINE*, METHIONINE*, CAMELLIA SINENSIS LEAF EXTRACT*, GLYCERIN*, PRUNUS AMYGDALUS DULCIS (SWEET ALMOND) OIL*, GLYCERIN* (AND) AQUA* (AND) EUTERPE OLERACEA FRUIT EXTRACT*, GLYCERIN* (AND) AQUA* (AND) TERMINALIA FERDINANDIANA FRUIT EXTRACT*, PERSEA GRATISSIMA (AVOCADO) OIL*, CHENOPODIUM QUINOA SEED OIL*)*, SODIUM BICARBONATE, ISONONYL ISONONANOATE, ARACHIDYL ALCOHOL* (AND) BEHENYL ALCOHOL* (AND) ARACHIDYL GLUCOSIDE*, XYLITYLGLUCOSIDE* (AND) ANHYDROXYLITOL (AND) XYLITOL, COCO-CAPRYLATE/CAPRATE, CAPRYLIC/CAPRIC TRIGLYCERIDE, DUNALIELLA SALINA EXTRACT* (AND) AQUA* (AND) PHENOXYETHANOL (AND) SODIUM BENZOATE (AND) POTASSIUM SORBATE, CYCLOPENTASILOXANE & DIMETHICONOL, CRITHMUM MARITIMUM EXTRACT*, PANAX GINSENG ROOT EXTRACT*, VITIS VINIFERA (GRAPE) SEED OIL*, CETEARYL ALCOHOL (AND) COCO-GLUCOSIDE*, DIMETHICONE, GLYCOL PALMITATE, PHENOXYETHANOL (AND) ETHYLHEXYLGLYCERIN, POLYACRYLATE CROSSPOLYMER-6, XANTHAN GUM*, FRAGRANCE, ALPHA-ISOMETHYL IONONE, LINALOOL, COUMARIN, CI 45410.

ФаоллаштирувчиларBAMBUSA (BAMBOO) WATER (AQUA* (AND) PROPYLENE GLYCOL (AND) BAMBUSA ARUNDINACEA LEAF EXTRACT* (AND) POTASSIUM SORBATE (AND) SODIUM BENZOATE), CITRIC ACID*, POLYACRYLATE CROSSPOLYMER-6, GLYCOLIC ACID*, PHENOXYETHANOL (AND) ETHYLHEXYLGLYCERIN, ZEA MAYS (CORN) STARCH (AND) TOCOPHEROL, FRAGRANCE, ALPHA-ISOMETHYL IONONE, LINALOOL, COUMARIN, CI 40800.

*Келиб чиқиши табиий бўлган компонентлар.

Зардобнинг иккала формуласини кафтингизда бирлаштиринг. Кўз атрофига тегмай, олдиндан тозаланган қуруқ, юз терисига суртинг. Енгил массаж ҳаракатлари орқали тақсимланг.

Махсулот хақида изохлар Витаминловчи 2-таси-1 зардоб-пленка

Сизнинг жойлашувингиз