Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
YO Coffee

Янчилмаган COLOMBIA кофеси

100% Колумбия арабикаси сутли шоколад, фундук ва апелсиннинг ёқимли таъмига бой кофе ҳисобланади.

Дунё кофе ҳажмининг фақат 10 % юқори тоифали Specialty даражасидаги сифатга эга.

Қовуришнинг ноёб (mediumусули мазкур ичимликка ёрқин таъм ва нафис ифор бағишлаб туради.

Технологик қадоқ янги қовурилган кофе доначаларининг бой таъмини сақлайди.

Тоза вазни 200 г

Россияда ишлаб чиқарилган

390
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Баланд тоғлардаги плантацияларда колумбия арабикаси фақат қўлда йиғиб олинади ва қаҳва гурманлари томонидан юқори баҳоланади. Колумбия арабика элита навлари ичида жаҳон бозорида етакчи етакчи учликка кирган.

Лаззатли сутли шоколад ва апелсин таъми биргаликда хушбўй ифор ҳамда ноёб таъм бағишлаб, уни нафис ва мувозанатли қилади. Ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари - теримдан тортиб, қайта ишлашгача - қаттиқ назорат қилинади, бу эса кофе доначаларининг сифатини кафолатлайди.

Қовуришнинг ноёб (medium) усули ичимликка ёрқин таъм бағишлаб, шу билан бирга нозик таъм ва хушбўй ифорини сақлаб туради.

Кимлар учун?

  • Кофенинг фарқига етадиганлар учун.
  • Қувватга мухтожлар учун.
  • Кофе доначаларининг сифати ва қовурилиш услубини қадрлайдиганлар учун.

Specialty coffee  тоифали кофе — Дунёдаги энг яхши плантацияларда сараланган кофе доначалари. Бундай қаҳва экологик тоза жойларда етилади ва фақат қўлда терилади. Доначалар шакли, ҳажми ва сифати бўйича синчковлик билан сараланади ва фақат табиий воситалар ёрдамида қайта ишланади. Дунёдаги қаҳва ҳажмининг атиги 10% ушбу мазкур тоифадаги сифатга эга.

Тўғри қовурилган — ҳар бир нав сертификатланган роаст-мастерлар томонидан мазкур қаҳва навининг таъми ва хушбўйлигини ошириш учун ноёб рецепт бўйича қовурилади.

Қовурилиши тугабоқ қадоқланиши қаҳва доналарининг бой таъми ва ёрқин ифорини сақлаш имконини беради.

Ҳар бир қаҳва пакети карбонат ангидридни чиқарадиган ва кислороднинг пакетга киришига тўсқинлик қиладиган дегазацион клапан билан жиҳозланган. Шу сабабли, сақлаш пайтида қаҳва ўз таъми ва хушбўйлигини йўқотмайди.

Таркиби: 100 % арабика.

Тавсия этилган тайёрлаш усуллари:

1. Френч-пресс: 4 чой қошиқ майдаланган қаҳвани френч-прессга солиб, 250 мл қайноқ сув қуйинг, 3-5 дақиқага қолдиринг. Ичимликдан роҳатланинг!

2. Кофе қайнатгич: 4 чой қошиқ янчилган қаҳвани (250 мл сув асосида) қайнатгичнинг махсус бўлимига солинг. Севимли қаҳва тайёрлаш дастурини ёқинг. Ичимликдан роҳатланинг!

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз