Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Energy Pro

Мультипротеин – Сарёғли печенье

Сарёғли печенье

Бу кўп компонентли протеин янги сарёғдан тайёрланган печеньенинг нозик таъми ва хушбўй ифорига эга бўлиб, аминокислота профилига эга мукаммал протеинли матрица ҳисобланади. Ноёб формула турли даврларда озиқавий моддаларни ишлаб чиқарувчи оқсилларни бирлаштириб, узоқ вақт давомида мушакларни аминокислота билан доимий равишда таъминлаб туради. Маҳсулот мушак массасининг интенсив машғулотлардан сўнг ва ухлаш вақтида тикланишига ёрдам бериб, унинг ўсишини рағбатлантиради. Таркибида пеногасителлар йўқ. (Қорин дам бўлиши, метиоризнинг олдини олишда қўлланиладиган препаратлар комплекси)

20 саше 32 г

Россияда ишлаб чиқарилган

1790
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Оддий ва комплексли оқсилларнинг ноёб тўплами - 5 Protein Matrix (зардоб оқсилининг концентрати ва изоляти, сут оқсили концентрати, коллаген гидролизати, казеин) осон ўзлаштирилиб, мушак тўқималарини узоқ вақт давомида тўғри озиқланишини таъминлайди ва мушакларнинг интенсив ва сифатли ўсишига ёрдам беради. Коктейлни тайёрлашда бир нарсага эътибор беринг, унда ҳаво кўпиги пайдо бўлади. Ваҳоланки, ишлаб чиқаришда жараёнида кўпиртириш воситалари ишлатилмаган. Чунки мазкур воситалар маҳсулот таркиби ва хусусиятларини ўзгартириши мумкин. Тайёрлаш пайтида пайдо бўлган кўпик таркибидаги соф зардоб оқсилининг юқори консентрациясини англатади.

Кимлар учун?

  • Ўз менюсига протеин қўшмоқчи бўлганлар учун.
  • Спорт билан шуғулланадиганлар учун.
  • Бақувват мушакларни орзу қилганлар учун.
  • Озиш жараёнида мушакларни сақлаб қолишни истаганлар учун.
  • Тўғри овқатланишни хуш кўрадиганлар учун.
  • Таркибида оддий ва комплексли протеинларнинг 5 Protein Matrix ноёб формуласи мавжуд бўлиб, узоқ вақт давомида мушакларни озиқлантиради.
  • Мушак массасини интенсив машғулотлардан сўнг ва ухлаш вақтида тикланишига ёрдам беради.
  • Мушакларнинг тез ва сифатли ўсишини рағбатлантиради.
  • Узоқ вақт давомида катаболизмдан ҳимоя қилади.

Таркиби: «5 Protein Matrix» оқсил аралашмаси (сут оқсили концентрати (85% мицелла казеини), зардоб оқсили концентрати, зардоб оқсили изолати, коллаген гидролизати, калций казеинат), полидекстроза, цитрус толалари, ароматизаторлар (баттерскотч, қаймоқ, вафли), целлюлоза сақичи (стабилизатор), татландирич (натрий цикламат, натрий сахарин).

1 порция қуруқ маҳсулотнинг (32 г) озиқавий ва қувват қиймати

Компоненти

Вазни, г

Оқсил, г

23

Углеводлар, г

1,9

Ёғ, г

0,26

Озиқавий толалар, г

3,5

Қувват қиймати, ккал/кДж

105/440

1 порция маҳсулот учун аминокислоталар профили* (32 г)

Аминокислота

мг

Аминокислота

мг

Лейцин (ВСАА)

2464

Аспарагиновая кислота

2176

Изолейцин (ВСАА)

1248

Цистеин

480

Валин (ВСАА)

1344

Аланин

1152

Лизин

2048

Глютамин

4672

Треонин

1088

Глицин

1152

Метионин

608

Гистидин

608

Фенилаланин

1024

Пролин

2176

Триптофан

480

Серин

1152

Аргинин

928

Тирозин

1056

 

*Ёғсизлантирилган қаттиқ моддалар сифатида.

  • Хона ҳароратидаги 200 мл сув ёки сутни шейкерга солинг.
  • Маҳсулотнинг бир қисмини (32 г) қўшинг.
  • Аралаштириш учун тез-тез силкитиб юборинг.
  • Тайёр маҳсулотни мушакларнинг тўлақонли тикланиши учун кеқурун ёки машғулотдан кейин истеъмол қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: ингредиентларга индивидуал номутоносиблик. 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек сурункали буйрак касалликлари бўлган шахслар учун фойдаланиш тавсия этилмайди.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз