Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Every Special Mix

EverySpecial ифорли чойларнинг ассортиси

Долчин ва апельсинли ёки барибир шоколад ва ёнғоқлар билан қора чойми? Балки ялпиз ва лимонли қўк чойдир? Ҳаммасини ва дарров истаганингизда, идеал ечим – EverySpecial чойларининг ассортиси. Ифорли коллекциянинг барча уч таъми бир қадоқда. Таъмни ўз кайфиятингизга қараб танлаб олинг!

Соф оғирлиги: 120 г

2 граммдан ёрлиқча билан 60 та пакетчалар

Россияда ишлаб чиқарилган

400

EnerwoodEverySpecial EverySpecial ифорли чойлар уч таъмининг ассортиси нимани танлашни билолмаётган ёки чойларнинг турли навлари  афзалликларини баҳолашни истаётганлар учун таклиф этилади.

Қадоқда сиз қуйидагиларни топасиз:

  • EveryCinnamon&Orange – апельсин ва ифорли зираворлар (долчин, қалампирмунчоқ ва хушбўй қалампир) билан қора чой,
  • EveryMint&Lemon – ялпизнинг яққол ҳиди ва лимоннинг енгил нордонлиги билан кўк чой,
  • EveryNut&Chocolate – шоколад ва ёнғоқларнинг ёрқин ифодаси билан қора чой.

Кимлар учун мўлжалланган?

  • Мазали чойларни ёқтирадиганлар учун.
  • Ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиганлар учун.
  • Чой таркиби муҳим аҳамият касб этадиганлар учун.
  • Ҳар қандай жойда чойни дамлашни истаётганлар учун.
  • Уста томонидан яратилган – EnerwoodEverySpecial асл ифор  композициялари NL учун эксклюзив равишда чой ишлари устаси В. В. Романюк томонидан ишлаб чиқилган.
  • Ҳақиқий чойхўрлар учун – қора ва кўк чойнинг сараланган навлари ажойиб зираворлар ва хушбўй гиёҳ ва мевалар билан биргаликда таъмнинг янги қирралари билан намоён бўлишади.
  • Шунчаки  чойдан ҳам зиёда – коллекция асоси – рейши қўзиқорини, навқиронлик, гўзаллик ва саломатликнинг шарқона сири. Илк бор  «дори воситаларининг ўз хусусиятлари бўйича афзал турувчи» гиёҳ ва қўзиқоринларнинг 365 турлари қаторида 1-сонли восита сифатида шарқ табобатининг биринчи дарслигида ёдга олинади.
  • Юқори сифат – ишлаб чиқаришда фақат янги, сараланган олий навли хомашё қўлланилади, у 1 мавсумдан ошмаган ҳолда сақланади. Ишлаб чиқаришнинг махсус  технологиялари туфайли чойни майдалаш ва аралаштиришда ўсимлик тўқималари минимал равишда зарарланади, шундай қилиб фойдали  моддаларнинг максимал равишдаги миқдори сақланиб қолинади.
  • Ҳар қандай жойда ҳам –  ишда, уйда, сайёҳатларда дамлашга қулай.
  • Тўғри қадоқ – ҳар бир пакетча плёнка, фольга ва қоғоздан иборат махсус герметик конвертга жойлашади – бундай қадоқ чойнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади.

EveryCinnamon&Orange  таркиби: ҳинд ва цейлон қора чойи, ферментланган қизилқончўп (барги), апельсин пўсти, долчин, қалампирмунчоқ, чучукмия (илдизи), рейши қўзиқорини/локланган ганодерма, хушбўй қалампир, озиқ-овқат «Апельсин» ароматизатори.

EveryMint&Lemon  таркиби: хитой кўк чойи, куриль чойи (барги, гуллари), қалампир ялпиз (барги), оддий солидаго (барги), лимон пўсти, чучукмия (илдизи), рейши қўзиқорини/локланган ганодерма, озиқ-овқат «Лимон» ароматизатори.

EveryNut&Chocolate  таркиби: ҳинд ва цейлон қора чойи, ферментланган қизилқончўп (барги), тилла илдиз, чучукмия (илдизи), рейши қўзиқорини/локланган ганодерма, хушбўй қалампир, озиқ-овқат «Ёнғоқ-шоколад» ароматизатори.

Чой пакетчаси устига 200 мл қайнаган сув қуйиш (t ~ 80–90 °C),  3–5 дақиқа дамлаш.

Айрим компонентларни шахсий кўтара олмасликда қабул қилмаслик.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз