Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Every Red

Гибискус ва рейша қўзиқорин солинган гул ва мевали чой

Ширин нордон таъмли ёрқин ёқут рангидаги чой ёзнинг малинаси ва пишган олма ва хушбўй наъматакнинг ёқимли ифори билан тўла. Чанқовни босади, асабий тарангликни енгиллаштиради ва ҳаётий қувват билан тўлдиради.

Вазни: 120 г

60 биркали чой пакетлари хар бири 2 г

Россияда ишлаб чиқарилган

390
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Ушбу ғаройиб ичимлик Судан атиргулининг (гибискус) қуёшда қуритилган баргларидан тайёрланган. У 13 та мева кислоталари, кўплаб витамин ва биофлаванодлардан иборат бўлиб, улар бутун танага фойдали таъсир кўрсатади. Бундай ичимлик чанқовни босади, асабий тарангликни енгиллаштиради ва сурункали чарчоқ синдромини энгишга ёрдам беради.

Ёзги қуёшнинг иссиқ тафтида пишган малина Every red чойига ёрқин ва бетакрор таъм берган. Айниқса наъматак ва олма ўзининг мевали ноталари билан чойнинг таъмини янада оширган. Мазкур чой тананинг ҳимоя хусусиятларини фаоллаштиради, умумий мустаҳкамловчи таъсирга эга ва ҳаётий қувват билан тўлдиради. Ичимликни ҳам иссиқ, ҳам совуқ ҳолда ичиш мумкин.

Кимлар учун?

  • Чойни ёқтирувчила учун.
  • Ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиганлар учун.
  • Ичадиган чойларининг таркиби муҳим бўлганлар учун.
  • Хохлаган ерларида чой дамлашни истаганлар учун.
  • Эксклюзив рецептура – Enerwood Every ичимлигининг ўзига хос таъмига классик қора, кўк ва қизил чойнинг фойдали ўсимлик компонентлари (кипрей, қора смородина ва малина) қўшилиши натижасида эришилган.
  • Юқори сифат – ишлаб чиқаришда фақат янги сара хомашёлардан фойдаланилади, 1 мавсумдан кўп сақланилмайди.
  • Максимал фойда – махсус ишлаб чиқариш технологиялари туфайли чойни майдалаш ва аралаштириш пайтида ўсимлик тўқималари минимал даражада зарарланади, айнан шунинг учун ҳам озуқа моддаларининг максимал миқдори сақланиб қолинади.
  • Бу оддий чой эмас – коллекция  Рейша қўзиқоринига асосланган, Шарқда у "узоқ умр қўзиқорини" деб номланади. Унинг фойдали хусусиятлари қадим замонлардан бери маълум бўлган ноёб, деярли мисли кўрилмаган ўсимлик бўлиб, адаптоген ва табиий иммуномодулятор ҳисобланади.
  • Қулай хоҳлаган ерингизда иш, уй ёки саёҳат давомида ҳам севимли чойингизни дамлаб, истеъмол қилишингиз мумкин.
  • Тўғри қадоқланган – ҳар бир пакет плёнка, зарқоғоз ва қоғоздан иборат бўлиб, махсус ҳаво ўтказмайдиган конвертга жойлаштирилган - бундай пакет чойнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб туради.

Таркиби: каркаде/гибискус (гули), олма (меваси), наъматак (меваси), малина (меваси), солодка (илдизи), рейша қўзиқорини/ ганодерма озиқавий ароматизатор «Малина».

  • Каркаде/Гибискус – чойни ёрқин ёқутранг қилади ва ёқимли нордон таъм беради. Гибискус таркибига кирадиган витамин ва микроэлементлар танани ҳаётий қувват билан тўлдиради, тонусни тиклайди ва юқумли касалликларга чидамлилигини оширади.
  • Олма – унинг ширин, нимнордон таъми чой таркибини мукаммал даражада тўлдиради. Юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди, тананинг ҳимоя хусусиятини оширади.
  • Наъматак – чанқовни яхши қондиради, таъмини бойитиб, чойга ўзига хос хушбўй ифор бағишлайди. Бу кучли адаптоген ҳисобланиб, тананинг турли касалликларга чидамлилигини оширади, ақлий фаолиятини рағбатлантиради.
  • Малина – чой таркибини ёз резаворларининг таъми ва ифори билан бойитади. Унинг таркибига кирган кўплаб витамин ва минераллар соғлиқ учун жуда ҳам фойдали.
  • Солодка/Лакрица – чойнинг таъми ва хушбўйлигини янада тўлдириб, таркибидаги бошқа ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини оширади, табиий ширин таъм бағишлайди. Таркибида ноёб биологик фаолликка эга бўлган гликирризик кислота мавжуд. У анъанавий хитой тиббиётида - ёшариш воситаларидан бири ҳисобланади. Яллиғланиш, аллергия ва токсинларга қарши таъсирга эга, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
  • Рейша қўзиқорини – Шарқда анъанавий терапевтик восита сифатида ишлатиладиган ноёб табиий адаптоген ва иммуномодулятор. Мазкур қўзиқорин интерферон (организмни вирусли инфекциядан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган ҳимоя оқсили) ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, танани стрессдан асрайди ва унинг салбий таъсирини енгиллаштиради.
  • Чой пакетини 200 мл қайнатилган (80-90 ° C) сувда 3-5 дақиқага давомида дамланг.
  • Таркибидаги алоҳида компонентларга индивидуал номутоносиблик кузатилса, истеъмол қилинмасин.
Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз