Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Enerwood FASHION қора чойи

Қулупнай ва райхонли

Биз энг замонавий чой ресторанларида тортиладиган чойлардан бирини танлаб, Fashion чой купажини яратдик. Fashion – чойида ҳамма нарса гўзал: бой таъм, ифор ва чойни замонавий тортиш. Қора чой, райхон ифори ва мазали, пишган қулупнай таъми биргаликда ҳақиқий завқ бағишлайди.

20 пирамида

290 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Қора чой, оробахш райхон ва пишган қулупнайнинг ёрқин ансамбли учта нотада намоён бўлган: нозик нордонлик, гиёҳ ва лаззатли резаворларнинг такрорсиз таъми. Пирамида шаклидаги индивидуал конвертлар чой купажининг лаззатли таъмини сақлаб туради ва чой дамланганида лаззатли таъмдан баҳраманд бўлиш имконини беради. Чой компонентларининг ҳажми шундай танланганки, чуқур ва бой таъм катта баргли чой навларининг энг яхши намуналарига мос келади. Бой таъм ва хушбўй ифорнинг мукаммал мувозанатига эришиш мақсадида чойни камида 4 дақиқа давомида дамлашни тавсия этамиз.

Кимлар учун?

  • Ҳамма нарсада гўзалликни қадрлайдиганлар учун: кийимда, ҳаётда, озиқ-овқат ва ичимликларда.
  • Сифат ва таъмни қадрлайдиганлар учун.
  • Ҳақиқий нарсаларнинг қадрига етадиганлар учун.
  • Ресторан чой маданиятининг замонавий купажлари. Ресторан чой карталаридаги энг мазали чойлар Fashion чойининг  композициясига илҳом бағишлади. Fashion чойи – сиз кафе ва ресторанларда дўстларингиз билан ичишга  одатланган мазали таъм ва хушбўй ифорли чойдир.
  • Юқори сифат. Ишлаб чиқаришда фақат янги, пухта танлаб олинган энг юқори навли хомашёлардан фойдаланилади, улар 1 мавсумдан кўп сақланмаган бўлиши керак. Махсус ишлаб чиқариш технологиялари чойни майдалаш ва аралаштириш пайтида ўсимлик тўқималарини максимал даражада сақлаб қолиш имконини беради, шунинг учун ҳам чойда озиқа моддаларининг миқдори юқори даражада.
  • Индивидуал равишда қадоқланган. Зарли конвертлардаги ипак пирамидалар чойнининг структураси ва ажойиб таъмини сақлаб туради ва купажнинг хушбўй таъми ва ифоридан тўлиқ баҳраманд бўлиш имконини беради.
  • Ҳамма жойда – ишда, уйда, саёҳатда дамлаш учун қулай.
  • Чой замонавий қадоқланган. Fashion чойини  – ичиш ва совға қилиш ёқимли.

Ҳинд қора чойи, райхон, қуритилган қулупнай (резавор), атир гул (гулбарги), «қулупнай» ароматизатори.

  • Ассам GFOP  қора хинд чойи – чой шохларининг учидан терилган  майин катта баргли чой. Унда олхўрининг бой таъми ва ифори бор.
  • Райхон – фитонцид ва эфир мойларига бой, руҳни тинчлантиради ва фикрингизга равшанлик бағишлайди.
  • Қуритилган қулупнай – чойга хушбўй ифор ва ўзига хос нодонлик нотасини бериб туради. Кайфиятни кўтаради.
  • Атир гул гулбаргларининг – ширин ифори ва мазаси сизда уйғунлик ҳамда хотиржамликни тиклайди.

Чойли пирамида устига  200 мл қайнатилган сув билан қуйинг (т ~ 80-90 ° C), камида 4-5 дақиқа давомида дамланг. Таъм ва ифорнинг мукаммал мувозанатига эришинг.

Маҳсулотнинг компонентларига нисбатан индивидуал нохушлик сезсангиз истеъмол қилишни тўхтатинг.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз