Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Enerwood FASHION кўк чойи

Ялпиз ва анисли

Биз энг замонавий чой ресторанларида тортиладиган чойлардан бирини танлаб, Fashion чой купажини яратдик. Fashion – чойида ҳамма нарса гўзал: бой таъм, ифор ва чойни замонавий тортиш. Ялпиз, анис ифори ва долчиннинг таъми билан биргаликда ҳақиқий завқ бағишлайди.

20 пирамида

290 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Кўк чой, оробахш ялпизнинг нозик таъми, анис ифори, долчин ва дала гулларининг ансамбли учта нотада: нозик ялпиз, дала гулларининг такрорсиз ифори ва эсда қоладиган таъмининг уйғунлигида намоён бўлади. Пирамида шаклидаги индивидуал конвертлар чой купажининг лаззатли таъмини сақлаб туради ва чой дамланганида лаззатли таъмдан баҳраманд бўлиш имконини беради. Чой компонентларининг ҳажми шундай танланганки, чуқур ва бой таъм катта баргли чой навларининг энг яхши намуналарига мос келади. Бой таъм ва хушбўй ифорнинг мукаммал мувозанатига эришиш мақсадида чойни камида 4 дақиқа давомида дамлашни тавсия этамиз.

Кимлар учун?

  • Ҳамма нарсада гўзалликни қадрлайдиганлар учун: кийимда, ҳаётда, озиқ-овқат ва ичимликларда.
  • Сифат ва таъмни қадрлайдиганлар учун.
  • Ҳақиқий нарсаларнинг қадрига етадиганлар учун.
  • Ресторан чой маданиятининг замонавий купажлари. Ресторан чой карталаридаги энг мазали чойлар Fashion чойининг  композициясига илҳом бағишлади. Fashion чойи – сиз кафе ва ресторанларда дўстларингиз билан ичишга  одатланган мазали таъм ва хушбўй ифорли чойдир.
  • Юқори сифат. Ишлаб чиқаришда фақат янги, пухта танлаб олинган энг юқори навли хомашёлардан фойдаланилади, улар 1 мавсумдан кўп сақланмаган бўлиши керак. Махсус ишлаб чиқариш технологиялари чойни майдалаш ва аралаштириш пайтида ўсимлик тўқималарини максимал даражада сақлаб қолиш имконини беради, шунинг учун ҳам чойда озиқа моддаларининг миқдори юқори даражада.
  • Индивидуал равишда қадоқланган. Зарли конвертлардаги ипак пирамидалар чойнининг структураси ва ажойиб таъмини сақлаб туради ва купажнинг хушбўй таъми ва ифоридан тўлиқ баҳраманд бўлиш имконини беради.
  • Ҳамма жойда – ишда, уйда, саёҳатда дамлаш учун қулай.
  • Чой замонавий қадоқланган. Fashion чойини  – ичиш ва совға қилиш ёқимли.

Хитой кўк чойи , ялпиз, анис (меваси), календула (барглари), василек (барглари), долчин, «лимон» ароматизатори.

  • Хитой кўк чойи – табиий антиоксидант бўлган «Яшил порох» чойи, асал, гуллар ва қуритилган мевалар таъмлари билан бойитилган бўлиб, «порох» номини олди.
  • Ялпизнинг – нозик хушбўй ифори, тетиклантирувчи таъми ва табиий хусусиятлари инсонга куч беради ва овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди, шунингдек муаммоларни унутишга ҳамда бироз дам олишга ёрдам беради.
  • Анис меваси – қадимдан маълум бўлган ёрқин хушбўй ва ширин таъмга эга. Анъанавий равишда уйқуни яхшилаш воситаси сифатида қўлланилган.
  • Долчин – депрессияга қарши энг фойдали доривор воситалардан бири деб ҳисобланади: унинг хушбўй ҳиди кайфиятни кўтаради ва очлик ҳиссини камайтиради.
  • Календула и василёк барглари улар чой гулдастасини ёрқин ранглар билан бўяшади.

Чойли пирамида устига  200 мл қайнатилган сув билан қуйинг (т ~ 80-90 ° C), камида 4-5 дақиқа давомида дамланг. Таъм ва ифорнинг мукаммал мувозанатига эришинг.

Маҳсулотнинг компонентларига нисбатан индивидуал нохушлик сезсангиз истеъмол қилишни тўхтатинг.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз