Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Fashion, Enerwood

Enerwood Fashion гречка чойи

Клитория ва атиргулли

Биз чой модасидан энг яхшисини олиб, Fashion.  чой купажларида акс эттирдик. Fashion чойида ҳамма нарса чиройли бўлиб, таъм, бой ифор ва замонавий тақдимот мужассам бўлган.

Татар гречкаси Судан атиргулининг нозик ноталари билан уйғунлашиб кетган ва клитория гуллари билан мукаммал равишда тўлдирилиб, чойга чиройли бинафша ранг бериб туради.

Гречка чойининг компонентлари:

  • Гречка — витамин ва антиоксидантлар манбаи;
  • Судан атиргули (гибискус) — таркибида С витамини мавжуд;
  • Земляника — бақувватлаштирувчи хусусиятлари билан машҳур;
  • Клитория —стрессни камайтиради.

 

Глютенсиз

Кофеинсиз

20 пирамида

Россияда ишлаб чиқарилган

300
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Татар гречкасининг бой таъми хушбўй земляника барги билан мос. Мазкур композицияни Судан атиргулларининг гулбарглари ва экзотик клитория гули тўлдириб, ичимликка ажойиб бинафша ранг бағишлаган. Шахсий конвертларда жойлашган ипак пирамидалар купажнинг структураси ва гўзаллигини сақлаб турибди, бу эса сизга чойдан тўлиқ баҳраманд бўлишга имкон беради.

Чой компонентларининг миқдори катта баргли энг яхши чой навларига хос бўлган таъмнинг чуқурлиги ва бойлигига қараб танланади. Шунинг учун таъм ва ифорнинг мукаммал мувозанатига эришиш учун чойни камида 4 дақиқа давомида дамлашни тавсия этамиз.

Кимлар учун?

  • Ҳамма нарсада: кийимда, ҳаётда, овқат ва ичимликларда гўзалликни қадрлайдиганлар учун.
  • Сифат ва таъмни қадрлайдиганлар учун.
  • Ҳақиқий нарсаларни қадрлайдиганлар учун.

Ресторан чой маданиятига мос замонавий купажлар. Ресторан чой карталаридаги энг мазали чойлар Fashion чой композициялари учун илҳом манбаи бўлди. Fashion таъми ва ифори жиҳатидан сиз кафе ва ресторанларда дўстларингиз даврасида ичишга одатланган чойдир.

Юқори сифат. Ишлаб чиқаришда 1 мавсумдан кўп бўлмаган муддат ичида сақланган фақат энг юқори навли янги сара хом ашёлардан фойдаланилади. Ишлаб чиқаришда татбиқ этилган махсус технологиялар туфайли чойни майдалаш ва купажлаштириш жараёнида ўсимлик тўқималари минимал даражада шикастланади, шунинг учун ҳам фойдали моддаларининг максимал миқдори сақланиб қолади.

Индивидуал равишда қадоқланган. Чойни қадоқлашда ишлатилган алоҳида фолгали конвертларга жойланган ипак пирамидалар купажнинг структураси ва гўзаллигини сақлайди, шу орқали чойнинг таъми ҳамда хушбўй ифоридан лаззат олиш имконини беради.

Ҳар қандай жойда дамлаш учун қулай — ишда, уйда, саёҳатда.

Замонавий чой пачкаси. Fashion чойини ичиш ҳам ва совға тариқасида тақдим этиш ҳам ниҳоятда мароқли.

Таркиби: Тартар гречкаси уруғлари, гибискус гули (Судан атиргули), земляника (лист), клитория (гулбарглари).

Гречка уруғи — витамин ва антиоксидантларнинг муҳим манбаи. Танадан ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди, метаболизмни рағбатлантиради.

Судан атиргули (гибискус гулбарглари) — витамин ва минералларга бой. Чанқовни яхши қондиради, шунингдек танани ҳаётий қувват ва куч билан тўйдиради. С витамини манбаи.

Земляника барги — витаминларга бой. Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, иштаҳани яхшилайди ва овқат ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Клитория антиоксидант хусусиятга эга, иштаҳани пасайтиради, стресс билан курашишда ёрдам беради. Клитория гулларининг дамламаси чойга чиройли бинафша ранг бағишлайди.

Чой пирамидасини 200 мл қайнатилган сувга (т ~ 80-90 ° C) солиб, 4-5 дақиқа давомида дамланг.

Aйрим компонентларга нисбатан индивидуал нохушлик сезилган ҳолатларда қабул қилинмасин.

Махсулот хақида изохлар Enerwood Fashion гречка чойи

Сизнинг жойлашувингиз