Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
First Edition

First Edition On the Rocks

Эракалар парфюмерия суви

First Edition – сизга сўзсиз таъриф берадиган ифорлар бўлиб, мутлақо индивидуал ва ҳар бир кишида ўзгача таралади.

On the Rocks – бу озодлик ва мукаммаллик сари интилаётган замонавий эркак ифори. Унинг иштиёқи, ғайрати ва ўзига бўлган ишончи дастлабки дақиқаларданоқ ўзига тортади.

Ҳажми 50 мл

Францияда ишлаб чиқарилган

4500
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин
!Товар омборда мавжуд эмас

FIRST EDITION – француз парфюмерлари томонидан эксклюзив равишда фақат NL учун ишлаб чиқилган сара парфюмерия линияси.

On the Rocks – чексиз, эхтиросли ва ёғочнинг хушбўй ифори. Ҳар қандай ёш учун ҳақиқий классика. Нафақат костюм билан, балки одатий кундалик кийимлар билан ҳам идеал уйғунлашиб кетади. Ёқимли, беғубор ва ҳар қандай ҳолатга мос.

Бошланғич ноталар: мандарин, яшил грейпфрут.
Асосий ноталар: кедр, полин.
Шлейфли ноталар: ветивер, ёғоч.

Кимлар учун?

  • Индивидуал бўлишни ёқтирадиганлар учун.
  • Турли хил бўлишни яхши кўрадиганлар ва лекин айни пайтда ҳар доимгидек қолишни хоҳлаганлар учун.
  • Ўзлари учун антиқа нарсани раво кўрадиганлар учун

Сараланган парфюм ўзи нима? Селектив (инглиз тилида " select " - "саралаш") - эксклюзив атирлар таркибига нималар киради:

  • ноёб сифатли компонентлар. Ҳар бир композициянинг таркибида - "дунёнинг парфюмерия пойтахти" деб, тан олинган Грасс шаҳрининг парфюмерлари томонидан тўпланган 100 га яқин турли хил компонентлар мавжуд.
  • ғайриоддий, мураккаб ва индивидуал ифорлар. Ифорлар атрофдагиларнинг диққатини жалб этишнинг асоси ҳисобланади. Теридаги парфюмерия ҳар бир одамни ўзгача таъкидлаб, ҳар хил одамларга мутлақо бошқача ифор бағилаши мумкин. Эркаклар терисига битта компонент "кучлироқ", аёлларга эса ўзгачароқ ифор бериши мумкин. Парфюм йилнинг вақтига, ҳарорат ва намликка қараб ўзгариб туради. Aммо у ҳар доим ўзидан гўзал шлейф қолдиради.
  • шлейф. Шлейф - бу таассурот, диққатни жалб қиладиган, хотирада қоладиган ифор ҳисобланади. Бу ажойиб катта плюс - сараланган парфюмни оммавий бозордан ажратиб турадиган нарса. Шлейф ифорлар қўллашдан кейин 20-50 дақиқадан сўнг тарала бошлайди ва бир неча соат давом этади. First Edition ифорлари - бу тўлиқ ва давомли хушбўй ифорлардир.

ALCOHOL DENAT, PARFUM (FRAGRANCE), AQUA (WATER), LIMONENE, LINALOOL, CITRONELLOL, COUMARIN, BENZYL SALICYLATE, GERANIOL, CITRAL, BENZYL BENZOATE.

Парфюмни қайерга сепиш керак деган саволга: Коко Шанел "Қаерингизни ўпишларини хоҳласангиз, ўша ерга" деб, жавоб берган.

Парфюм билакка, қулоқ орқасига, тирсак орасига, бўйинга сепилиши керак.

Махсулот хақида изохлар First Edition On the Rocks

Сизнинг жойлашувингиз