Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Greenflash

Detox Colon

Ичакларни тозалаш

Greenflash Detox Colon таркибидаги ўсимлик экстрактлари ва озуқа толалари ичакларни тозалайди, тўпланиб қолган шлак ва токсинларни танадан чиқариб ташлайди ва микрофлорани нормаллаштиришга ёрдам беради. Бундай таъсир овқат ҳазм қилиш тизимини оптималлаштиришга ва бактерияларга қарши бардошлилигини оширишга ёрдам беради.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Дори воситаси ҳисобланмайди

Қадоғи: 40 та 400 мгли капсула

Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар талаб бўйича тақдим этилади.

690
!Можно приобрести в магазине

Aлоэ, отқулоқ ва арпабодиён уруғларининг ўсимлик экстрактлари ичакни тозалаш фаолиятини кучайтиради ва енгил ич келтириш таъсирига эга бўлиб, токсинларни танадан чиқаришга ёрдам беради. Floracia® инновацион компоненти фойдали микрофлоранинг ўсишига ва ошқозон-ичак тракти фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради.

  • Эҳтиёткорона ва самарали тозалаш. Тозалаш комплекси енгил таъсир қилади, одатий ҳаёт тарзига мос келади.
  • Қулай шаклда ишлаб чиқарилган. Блистерли капсулалар ўзингиз билан олиб юришда осон ва қулай.
  • Таркибидаги Инновацион Floracia® комплекси – эҳтиёткорона тозалашдаги янги ёндашув бўлиб:
    • пребиотик хусусиятга эга;
    • фойдали микрофлоранинг ўсишини рағбатлантиради ва ичак фаолиятини нормаллаштиради;
    • токсинларни шимиб олади;
    • организмда витамин ва минералларни ўзлаштиришга ёрдам беради.

Таркиби: «ФЛОРАЦИЯ» озуқа толалари, арпабодиён экстракти, алоэ вера экстракти, отқулоқ экстракти.

Алоэ экстракти полисахаридларга бой бўлиб, токсинларни чиқариб ташлашда самарали восита, шунингдек, ошқозон-ичак трактининг фаолиятини яхшилайди.

Отқулоқ уруғлари шлак ва токсинларни чиқаради, метаболизмни тартибга солади ва ичак шиллиқ қатламини мустаҳкамлайди. Плантаин ошқозон-ичак трактини самарали тозалашга ёрдам беради, ошқозон ости бези, жигар ва ўт пуфагини рағбатлантиради, ичакнинг мотор фаолиятини нормаллаштиради.

Арпабодиён уруғи экстракти ошқозон-ичак тракти безларининг секрециясини кучайтиради, овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштиради, буйрак фаолиятини рағбатлантиради.

Қўллаш усули ва дозаси

Катталар томонидан кунига 2 марта овқат ейиш пайтида 2 та капсуладан ичилади. Қабул қилиш муддати 10 кун.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Компонентларга индивидуал нохушлик сезилганида, ҳомиладор ва эмизикли аёллар.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз