Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Energy Life

Granola Choco

Шоколадли таъм

Сочилиб турувчи, қирсиллаган ва шоколадли таъм - бу сизнинг гранолангиз! Энди энг мазали таъм янги версияда: у нозик текстура, ширинлик мувозанати, табиий резаворлар, мевалар, ёнғоқлар ва бошоқлиларнинг ажойиб комбинациясига эга – буларнинг барчаси бугунги куннинг мазали дебочаси. SUPERFOOD COMPLEX  - бу витаминлар, аминокислоталар, тўйинмаган ёғли кислоталар, антиоксидантлар, организм учун макро ва микроэлементларнинг ноёб манбаи. Бу иммунитет тизимини кучли мустаҳкамлайди ва сизга ёрқин ва сокин кўриниш беради. Ушбу маҳсулот, тери, соч ва тирноқларнинг гўзаллиги учун кони фойда компонентлар манбаи!

150 гр

Россияда ишлаб чиқарилган

190
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Қумоқ қумоқ гранола - шоколад, резаворлар, ёнғоқлар ва қуритилган мевалар қўшилган маҳсулот. Мазкур маҳсулот соғлом нонушта ёки енгил тамадди учун мазали, тўйимли ва фойдали ҳисобланади. Superfood complex Гранола чиа уруғлари, спирулина ва хлорелла билан бойитилган бўлиб, у табиатда бошқа бирон бир жойда топилмайди. Маҳсулот таркиби фақат табиий ўсимлик компонентларидан иборат. Бўёқ, ароматизатор, татландиричлар ва консервантларсиз. Таркибида ГМО йўқ. Гранола яна:

  • бошоқлилар –  мураккаб углевод, тола ва калцийнинг қимматли манбаидир;
  • Омега манбаи -3,6,9;
  • резавор ва мевалар – хилма-хил табиий витаминлар манбаи;
  • толаларнинг юқори миқдори.

Кимлар учун?

  • Болалар ва катталар;
  • Саломатлигини назорат килувчилар;
  • Овқатланишини ва вазнини назорат қилувчилар;
  • Фаол инсонлар;
  • Тез ва енгил тамадди қилишга ўрганган одамлар;
  • Ўз рационини хилма-хил қилишни истаганлар учун.
  • Бошоқлиларнинг тўйимлилиги, табиий мева ва резаворларнинг фойдаси.
  • Таркиби табиий. Сунъий ранг, ароматизатор ва консервантларсиз.
  • Иммунитетни мустаҳкамлайди.
  • Метаболизмни тезлаштиради.
  • Кун давомида қувват беради.
  • Асаб тизимининг ҳимоясини таъминлайди.
  • Хазм бўлиш жараёнини яхшилайди.
  • Тўйинмаган ёғ кислоталарининг манбаи (Омега-3,6,9).
  • Мураккаб углеводлар, тола ва калций манбаи.
  • Мияни тўйинтиради.
  • Вегетарианларга тўғри келади.

Актив компонентлар

Спирулина - энг ноёб сув ўтларидан бири бўлиб, таркиби витамин, минерал ва антиоксидантларга бой. Спирулина ўсимлик оқсилининг манбаи: таркибий қисмининг 65% соф оқсилдир. Бундан ташқари, яшил сув ўтлари кукуни ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қиладиган, ҳужайра мутациясини ва тананинг эрта қаришини олдини оладиган фойдали хусусиятга эга бўлиб, антиоксиданларнинг манбаи ҳисобланади. Спирулина Б, A, C, Д, Е витаминларига, шунингдек рибофлавин, тиамин ва фосфор, калий, калций, магний, рух ва темир каби элементларга бой.

Чиа уруғлари – ўсимлик толаларининг қимматбаҳо манбаи. Бор йўғи битта порцияси тананинг толаларга бўлган кундалик еҳтиёжини қондириши мумкин. Чиа уруғларида линол кислотаси яъни Омега-3 га, бой бўлиб, A, Д, Е ва К витаминларининг яхши сингишига ёрдам берадиган ёғ кислотаси бор. Чианинг антиоксидант таъсири эркин радикалларнинг салбий таъсирини 70 фоизигача камайтириши мумкин, бу барча маҳсулотлар орасида энг яхши кўрсаткичлардан биридир.

Хлорелла – хлорофиллга бой бир ҳужайрали яшил сув ўти. Мазкур модда иммунитет тизимини яхшилайди, тўқималарнинг янгиланишини ва яраларнинг тез битишини рағбатлантиради, антибактериал таъсирга эга, қон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, антиоксидант таъсирга эга, токсинларни танадан чиқариб ташлайди ва зарарсизлантиради. Хлорелла таркиби деярли 60% оқсилдан иборат ва унинг озиқавий қиймати ҳайвон гўштидан кам эмас. Хлорелла темир манбаи, унинг таркибидаги С витамини танага ушбу элементни яхшироқ сингдиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, хлорелла таркибида антиоксидантлар, омега-3 ёғ кислоталари, шунингдек Б витаминлари, калий, магний, калций, рух, мис, бета-каротин, соғлом углеводлар ва фолий кислотаси мавжуд.

Сули кепаги, арпа кепаклари, буғдой кепаги, жавдари кепаги, шиширилган гуруч, олҳўри, майдаланган фундук, қора шоколад, (қирғичланган какао, какао кукуни, какао ёғи, шакар) SUPERFOOD COMPLEX (спирулин, хлорелла, чиа уруғлари), табиий какао кукуни, патока, кокос ёғи.

Озиқа қиймати

100 г маҳсулотда

Оқсиллар, г

7,2

Ёғлар, г

10,7

Углеводы, г

59,4

Қуввати, ккал (кДж)

353 (1476,95)

Маҳсулот истеъмол учун  тайёр. Маҳсулот компонентларига индивидуал нохушлик сезсангиз истеъмол қилишни тўхтатинг.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз