Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Occuba Professional, Must Have

Қазғоқга қарши тоник

Occuba Professional Control тоник

Тоник қазғоқ муаммосининг олдини олади ва йўқ қилади. Қон айланишини яхшилайди ва соч фолликулаларини мустаҳкамлайди. Табиий антисептиклар билан бойитилган формула, ҳужайра даражасида қазғоқ пайдо бўлишининг асосий сабаблари билан курашади.

75 ml  2.5 fl.oz

Германияда ишлаб чиқарилган

680 ₽
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Тоник қазғоқ муаммосининг олдини олади ва йўқ қилади. Қон айланишини яхшилайди ва соч фолликулаларини мустаҳкамлайди.

Кимлар учун?

  • Хонадон шароитида профессионал парвариш излаётганлар учун.
  • Таркиби хавфсиз восита излаётганлар учун.
  • Сочлари соғлом ва бақувват бўлишини хохлаганлар учун.
  • 5 марта кўпроқ фаол компонентлар

Оддий шампунлар 90% сув бўлиб ва фақатгина 10% фойдали моддалардан ташкил топган, Occuba® Professional махсулотлари 50% фаол компонентлардан ташкил топган, шунинг учун интенсив тикланиш ва сезиларли таъсир кўрсатади.

  • Ҳавфсизлик

Барча Occuba Professional махсулолтларида SLS гуруҳининг зарарли ЮФМ моддалари, хавфли консервантлар, формалдегидлар ва порабенлар мавжуд эмас. Occuba Professional да ишлаитладиган юмшоқ ювиш асоси- ЮФМ таркибидаги кокос ва палма ёғлар асосларидан ташкил топган- химоя мантиясини зарарлантирмасдан соч устидаги ёғни ва кирни йўқотади ва бош терисини безовта қилмайди.

  • Сезиларли натижа

Occuba Professional махсулотлари нафақат эҳтиёткорлик билан тозалайди балки намлантиради, озиқлантиради, ёрқинликни қайтаради, соларнинг такиби тиклайди, бошнинг терисини парваришлайди. Ушбу воситалар тўплагич таъсирга эга- кундан кунга сочлар яхшиланади.

  • Германия сифати

Occuba Professional махсулотлари Германияда ишлаб чиқарилади- шампунлар ватанида- Jojo Haircosmetics компаниясида. 30 йилдан буён(1983йилдан) ушбу компания профессионал соч парвариши косметикасини яратади, ва ўз тадқиқот марказлари ва лабораторияларига эга.

  • Хар қандай соч турига мослаштирилган шаҳсий ечим

Occuba Professional тўпламида хар қандай турдаги кундалик сочларни парвариш қилиш учун махсулотлар мавжуд.  Соч ва бош терисини муайян муаммоларни бартараф этиш учун хар бир махсулот таркибига қўшимча фаол компонентлар қўшилган. Маҳсус таклиф этилган илмий маслахатчи Наталья Николаевна Свечникова-тиббиёт фанлари доктори, юқори тоифали дерматолог, ИИИ клиникаси ва экспериментал лимфологияси РИА БС етакчи ходими иштирок этди. 

Таркиби: AQUA(WATER), ALCOHOL DENAT., CETRIMONIUM CHLORIDE, PIROCTONE OLAMINE, PEG-40 HYDROGENATED CASTOR OIL, MENTHA PIPERITA OIL, CITRUS BERGAMIA PEEL OIL EXPRESSED, LINALYL ACETATE, LINALOOL, CITRUS LIMON PEEL OIL, CITRUS AURANTIUM DULCIS FRUCHT EXTRAKT, CITRUS AURANTIUM DULCIS PEEL OIL, CITRAL, LIMONENE, ROSMARINUS OFFICINALIS LEAF EXTRACT, EUCALYPTUS GLOBULUS LEAF OIL, CINNAMOMUM CAMPHORA WOOD OIL, PINUS SPECIES TWIG LEAF OIL, ROSMARINUS OFFICINALIS LEAF OIL, CAMPHOR, MELALEUCA ALTERIFOLIA LEAF OIL, CI 42051.

Фаол компонентлар

  • Piroctone olamine 
    Таркибида ҳужайра даражасида қазғоқга қарши фаол курашадиган антифунгал инградиент мавжуд. Унинг кимёвий тузилиши ДНК билан бир хил. Шунинг учун у қазғоқ пайдо бўлишига олиб келадиган микроорганизм ядроси билан осонгина бирлашади, унинг фаолиятига шикаст етказади ва қазғоқ сабабчиси бўлган микроорганизм нобуд бўлади. Восита қазғоқни камайтиради ва қичиш ва тери қизаришининг олдини олади.
  • Эфир ёғлари комплекси (цитрусли, эвкалиптли, бергамот ёғи, ялпиз ёғи) 

Соч таъсирчанлигини пасайтиради, қичиш ва тери кўчишининг олдини олади, бош терисини тинчлантиради ва озиқлантиради, соч фолликулаларини мустаҳкамлайди, соч тўкилишининг олдини олади, ҳужайраларнинг янгиланишини таъминлайди. Эфир мойлари бош терисини соғломлаштиради, намлантиради ва парвариш қилади, сочларни юмшоқ, ёрқин ва итоаткор қилади. Ялпиз мойи енгил совутиш эффектини беради.

  • Розмарин  экстракти
    Бу бош терисига антисептик таъсир кўрсатади, ёғ безларининг секрециясини тартибга солади, терининг нафас олишига имкон берадиган пораларни (тешикларни) тозалайди, қон айланишини рағбатлантиради, бу эса ўз навбатида соч фолликулаларини фаол ўсишига олиб келади.
  • Чой дарахтининг эфир ёғлари
    Терининг тез тикланишига ва тери тешикларининг очилишига ёрдам беради, яллиғланиш, қизариш хусусияти ва қичиш аломатларини енгиллаштиради. Кучли табиий антисептик, терини интенсив равишда озиқлантиради ва ҳимоя қилади, қазғоқга қарши самарали восита сифатида танилган.
  • Бошни чайиб, сочларни сочиқ ёрдамида қурутинг.
  • Соч фарқини очинг.
  • Воситани оз миқдорда бош терисига суртинг.
  • Енгил массаж ҳаракатлари билан терига тарқатинг.
  • Бош терисининг бошқа қисмларида муолажани такрорланг.
  • Чайиб юборманг.

Фойдаланиш бўйича тавсиялар: Қазғоқнинг кўп миқдорда кўпайиш босқичида ҳафтасига 3-4 марта; қазғоқ пайдо бўлишининг олдини олиш учун ҳафтасига 1-2 марта. Тавсия этилган курс давомийлиги 3-4 ҳафта. Агар лозим бўлса, курс узайтирилиши мумкин.

Махсулот хақида изохлар

Сизнинг жойлашувингиз