Сайтнинг эски версияси

Ўтиш
Occuba Professional

Normal коллагенли шампун

Нормал ва қуруқ сочлар учун

Таркибида ипак оқсиллари ва авакадо экстракти бўлган Occuba® коллагенли шампуни сочларни эҳтиёткорона ювади ва бош терисини соғломлаштиради, Сизга уй шароитида профессионал салон парваришининг натижасини беради.

Флакон 250 мл

Германияда ишлаб чиқарилган

790
!Совға ҳисоб рақами орқали тўлаш мумкин

Normal шампуни сочларни эҳтиёткорона тозалайди ва бош терисини соғломлаштиради. Фаол компонентлар сочларни парваришлайди ва структурасини тиклайди. Шампунни мунтазам равишда қўллаш сочларингизни сезиларли даражада кучли ва соғлом қилади.

AFG-System® аминокислота комплекси сочларни тиклайди ва намлантиради.

Ипак оқсиллари туфайли сочлар порлаб туради, ҳажм ва эгилувчанлигини оширади ва электрлашиши (антистатик) камаяди.

Aвакадо экстракти соч ва бош терисини намлайди ва озиқлантиради, терининг ҳимоя механизмларини кучайтиради, эрта қариш жараёнини секинлаштиради.

Кимлар учун?

  • Уй шароитида профессионал парваришни истаганлар учун.
  • Бақувват ва соғлом сочларни истаганлар учун.
  • Сулфатсиз шампун излаганлар учун.
  • Восита таркиби хавфсиз бўлишини хоҳлаганлар учун.
  • Максимум фаол компонентлар
    Occuba Professional маҳсулотларида 20 тагача фаол компонентлар мавжуд бўлиб, улар сизга уй шароитида профессионал салон парваришининг самарасини беради. Occuba шампунлари сув эмас, балки коллаген базасига эга. Гидролизланган биоактив  коллаген нафақат сув каби СФМ (сирт фаол моддалар)ни эритибгина қолмай, балки тозалаш босқичида сочларга фаол парваришлайди.
  • Немис сифати
    Occuba Professional маҳсулотлари шампунларнинг ватани - JoJo Hairсosmetics томонидан Германияда ишлаб чиқарилади. У 30 йилдан ортиқ вақт давомида (1983 йилдан бери) профессионал косметика воситаларини яратади, ўзининг илмий марказлари ва   лабораторияларига эга.
  • Хавфсизлик
    Occuba Professional маҳсулотларининг барчасида зарарли SLS гуруҳи СФМ, хавфли консервантлар, формалдегидлар ва парабенлар йўқ. Occuba Professional да ишлатиладиган енгил ювиш базаси -  кокос ва палма мойларига асосланган СФМ лар - ҳимоя мантиясини шикастламасдан, бош терисини безовта қилмасдан, сочлардаги ёғ ва кирларни ювади.
  • Сезиларли натижа
    Occuba Professional маҳсулотлари нафақат эҳтиёткорона тозалайди, балки намлайди, озиқлантиради, порлашни тиклайди, сочларнинг структурасини тиклайди ва бош терисини парвариш қилади. Воситалар олинган самарани йиғиб бориш хусусиятига эга – шунинг учун ҳам сочлар ҳар куни яхшиланиб боради.
  • Ноёб ифорлар
    Парфюмерия бозори етакчиси бўлган "Aржевил" (Франция) компаниясидан замонавий ифорлар.
  • Ҳар қандай турдаги сочлар учун алоҳида ечим
    Occuba Professional коллекциясида ҳар қандай соч турига кундалик парвариш қилиш учун воситалар мавжуд. Соч ва бош терисининг ўзига хос муаммоларини ҳал қилиш учун ҳар бир воситага қўшимча фаол компонентлар қўшилган.

AQUA, DISODIUM LAURETH SULFOSUCCINATE, SODIUM COCOAMPHOACETATE, POTASSIUM COCOYL HYDROLYZED COLLAGEN, GUAR HYDROXYPROPYLTRIMONIUM CHLORIDE, PANTHENOL, PROPYLENE GLYCOL, HEXYLENE GLYCOL, FRUCTOSE*, GLUCOSE*, SUCROSE, UREA, DEXTRIN, ALANINE*, GLUTAMIC ACID*, ASPARTIC ACID*, HEXYL NICOTINATE, PERSEA GRATISSIMA FRUIT EXTRACT, ALCOHOL, HYDROLYZED SILK, PHENOXYETHANOL, BENZOIC ACID, DEHYDROACETIC ACID, PARFUM (FRAGRANCE): BENZYL ALCOHOL, HEXYL CINNAMAL, LINALOOL, BUTHYLPHENYL METHYLPROPIONAL, CI 19140.

* AFG-System®.

Шампун таркиби

  • Юмшоқ СФМ
    Disodium Laureth Sulfosuccinate тирнамайдиган енгил СФМ сифатида Occuba Professional шампунларида асосий ювиш воситаси сифатида ишлатилган. Мазкур ноионогеник СФМ (сирт фаол моддалар) кўпинча "ақлли совун" деб ҳам номланади, чунки у ҳимоя мантиясини шикастламасдан сочлардаги кир ва ёғларни олиб ювади.
  • Коллагенли асос
    Occuba Professional шампунларига Potassium Cocoyl Hydrolyzed Collagen киради. Коллаген асосидаги, ўсимлик ёғлари (кокос ва палма ёғлари) сочларни тиклаш учун фойдали ҳисобланади.
  • Кондиционер қўшимча
    Композицияга Guar Hydroxypropyltrimonium Chloride махсус кондиционер қўшимчаси киритилган бўлиб, унинг ёрдамида Occuba Professional шампунларини кондиционерисиз ҳам қўллаш мумкин бўлади. Сочларни тараш ва турмаклаш осонлашади.

Фаол компонентлар

AFG-System® фруктоза ва глюкозанинг эксклюзив комплекси бўлиб, линиядаги ҳар бир воситанинг таркибий қисмига киритилган. Сочларни тиклайди, эластиклик ва майинлик бағишлайди.

PANTHENOL (пантенол) узоқ вақт давомида намловчи таъсир хусусиятига эга бўлиб, сувни сақлаб турувчи, юмшатувчи ва намловчи модда ҳисобланади. Шу билан бирга, намлантириш таъсири кумулятив бўлиб, бошқа пантенол воситаси қўлланилганида эффект кучаяди. Муҳим шундаки, ушбу компонент сочни фен билан қуритган тақдирда ҳам, сочлардаги намликни сақлаб туришга ёрдам беради.

PERSEA GRATISSIMA FRUIT EXTRACT (авакадо меваси экстракти) янги авакадо меваларидан олинади. Унинг таркибида кўп миқдорда ёғ, витамин, минерал, ўсимлик муми ва лецитин мавжуд. У керак консистенцияга ега бўлиб, тўқималарга яхши кириб боради. Терининг ҳимоя механизмларини кучайтиради, эрта қариш жараёнини секинлаштиради.

HYDROLYZED SILK (ипак оқсиллари) юмшоқ, аммо намликни ушлаб туриш қобилиятига эга бўлиб, намлагич сифатида қўлланганида терини ҳаддан ташқари қуриб кетишига олиб келмайди. Ипак оқсиллари оғирлаштирмасдан енгил ҳимоя плёнкасини ҳосил қилиб, соч ва терининг юзасига осонгина жойлашади. Сочларга порловчи тус, ҳажм ва эластиклик бағишлайди ва электрлашиш (антистатик) камаяди.

  • Кичик миқдордаги шампунни кафтингизга қўйиб, енгил кўпиртиринг.
  • Шампунни сочнинг бутун узунлиги бўйича тенг равишда тарқатинг.
  • Бош терисини 30 сония давомида енгил массаж қилинг.
  • Камида 2 дақиқа чайинг.
  • Aгар лозим топилса, муолажани такрорланг.

Махсулот хақида изохлар Normal коллагенли шампун

Сизнинг жойлашувингиз